7-Iyun, 2022-yil

Хусусий боғчаларга давлат бюджетидан 719,8 миллион сўм субсидия тўланиши таъминланди

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида фаолият юритувчи бир гуруҳ оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари субсидия тўловлари тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Учқўрғон туман молия бўлими томонидан тумандаги 94 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига 2022 йилнинг апрель ойи учун субсидия тўловлари тўлаб берилмаган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан юқоридаги оилавий нодавлат таълим ташкилотларига жами 719 859 000 сўм субсидия тўловлари тўлаб берилиши таъминланди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение