2-Iyun, 2022-yil

Тадбиркор мулкини сотилишидаги бюрократик тўсиқ бартараф этилди

Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи Buxoro Temur Otlari” МЧЖ АТ “Халқ банки” ва Давлат кадастрлари палатаси хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Маълум бўлишича, АТ “Халқ банки” Бухоро шаҳар филиали ва Жамият ўртасида 2016 йилда наслли чорва молларини сотиб олиш учун 400 миллион сўм миқдорида кредит ажратиш тўғрисида шартнома тузилган ва  шартнома доирасида Жамиятга тегишли объект гаровга қўйилган. Ушбу кредит маблағлари Жамият томонидан тўлиқ сўндирилганлиги сабабли АТ “Халқ банки” томонидан гаровга қўйилган объектни бегоналаштирилишга қўйилган тақиқни бекор қилиш бўйича хат расмийлаштирилган.

Бироқ, кейинчалик Давлат кадастрлари палатасининг Бухоро туман филиалига АТ “Халқ банк” томонидан Жамиятга тегишли объектни бегоналаштирилишга йўл қўймаслик бўйича ноқонуний хат киритилганлиги аниқланган. Бу эса, ўз навбатида, ушбу объектнинг бир қисмини бошқа тадбиркорлик субъектига сотишда муаммо яратган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан тадбиркорнинг кўчмас мулкини олди-сотди бўйича ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ тўсиқлар бартараф этилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение