31-May, 2022-yil

Тадбиркордан асоссиз 11,1 миллион сўм ундириш ҳолати бартараф этилди

Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Next construction” МЧЖ Мажбурий ижро бюросининг ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Олий суднинг қарори билан Жамиятдан 11,1 миллион сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Жамият томонидан белгиланган маблағлар давлат фойдасига тўлаб берилганлигига қарамасдан, Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Жамиятга нисбатан давлат божини ундириш ҳақида ижро иши қўзғатилган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан Жамиятга нисбатан асоссиз қўзғатилган ижро иши тугатилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение