26-May, 2022-yil

Давлат корхонаси тадбиркорга қарийб 1,7 миллиард сўм тўлайдиган бўлди

Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи “Фарғона кристал қурилиш” ХК давлат корхонасидан шартнома бўйича тўловларни ундиришда муаммога дуч келганлиги сабабли Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Корхона ва Фарғона вилояти ҳокимлиги “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати” ўртасида пудрат шартномаси имзоланган ва унга мувофиқ Корхона томонидан Риштон тумани Марказий деҳқон бозори ва савдо мажмуаларини қуриш бўйича ишлар бажарилган бўлсада, тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Фарғона вилояти ҳокимлиги “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати”дан Корхона фойдасига 1,7 миллиард сўм қарздорликни ундириш белгиланди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение