11-May, 2022-yil

Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Фарғона вилоятидаги тадбиркорларнинг фаолияти билан танишди

Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Фарғона вилоятидаги тадбиркорларнинг фаолияти билан танишди.


Хусусан, Риштон тумани ва Қўқон эркин иқтисодий зонасида жойлашган чинни, текстиль, чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва бошқа соҳалардаги тадбиркорлик субъектларининг фаолияти билан жойига чиққан ҳолда яқиндан танишди.


Шу билан бирга, маҳаллий тадбиркорлар томонидан чет элдан импорт қилинган технологик ускуналарни ишга тушириш жараёни кўздан кечирилиб, паст қувватда ишлаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тўла қувватга чиқариш ва шу орқали ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда кўмаклашиш чоралари кўрилди.


Таъкидлаш жоиз, 2021 йилда Фарғона вилоятига 79 та тадбиркорлик субъекти томонидан 156 та технологик ускуналар импорт қилинган бўлиб, шундан 115 таси Бизнес-омбудсман кўмагида тўлиқ ишга туширилди. Натижада, 1 125 та янги иш ўрни яратилди.


Қолган ускуналарни ишга тушириш юзасидан ишлар давом этмоқда.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение