11-May, 2022-yil

Тадбиркорнинг ер мадойнига бўлган ҳуқуқи тикланди

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи “Қурилиш” ХК (номи ўзгартирилган) Қарши шаҳар ҳокимининг қароридан норози бўлиб,  Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича 2020 йилда ҳоким қарори билан тадбиркорга  кўп қаватли турар биноларни қуриш учун 3 665 кв. метр ер майдони ажратилган. Ушбу ер майдонида қурилиш ишлари олиб бориш жараёнида, ҳокимнинг ер майдонини ажратиш тўғрисидаги қарори бекор қилинган ва ер майдони заҳира ер фондига қайтарилган.

Таъкидлаш жоизки, Корхона томонидан турар жойни аксарият қисми битказилиб, мазкур бинони қурилишида ҳиссадорлик улуши билан иштирок этиш бўйича шартномалар ҳам тузилган эди. Шартномалар доирасида, Корхонага учинчи шахслар томонидан 5 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар тўлаб берилган.

Маълумот учун:  Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунига асосан манфаатдор шахснинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим бўлган ҳолларда, маъмурий ҳужжатни бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи суд тартибида кўриб чиқилиши лозим.

Бизнес-омбудсманнинг “Қурилиш” ХКнинг манфаатида Қарши туманлараро маъмурий судига киритилган шикоят аризаси натижасида Қарши шаҳар ҳокимининг Корхонага тегишли ер майдонини заҳира ер фондига қайтариш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди ва тадбиркорнинг ер майдонига бўлган ҳуқуқи тикланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение