10-May, 2022-yil

Солиқ бошқармаси томонидан ноқонуний ундирилган 436 миллион сўм Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркорга қайтарилди

“Engineering” МЧЖ (номи ўзгартирилган) давлат солиқ бошқармасининг ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамият томонидан бошқа тадбиркорлик субъекти билан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган. Ушбу шартномалар кўзбўямачилик учун тузилганлиги важ қилиниб, Жамият фаолиятида камерал текшируви ўтказилган. Текширув якунида Жамиятга нисбатан солиқ бошқармаси томонидан қўшимча ҚҚС ҳисоблаш тўғрисида асоссиз хулоса тузилган ва Жамиятнинг ҳисобрақамидан қарийб 436 миллион сўм маблағлар ечиб олинган.

Маълумот учун: ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, битим қалбакилиги (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса — солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.

Ушбу ҳолат юзасидан, Бизнес-омбудсман томонидан судга даъво ариза киритилиб, Жамият ҳисобрақамидан ечиб олинган маблағлар Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси орқали қайтарилиши белгиланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение