7-May, 2022-yil

Дилмурод Касимов Фарғона вилоятидаги тадбиркорлар фаоляти билан танишди

Бизнес-омбудсман Фарғона вилоятидаги Тошлоқ тумани ва Фарғона шаҳрида жойларга чиққан ҳолда қурилиш, текстиль ва бошқа соҳалардаги тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишди. 


Мисол учун, Бизнес-омбудсман Тошлоқ туманидаги “Amira Textile”нинг ишлаб чиқариш фаолияти билан танишди. Мазкур корхона 500 та иш ўрни яратган бўлиб, кейинчалик ушбу кўрсаткични 1000 тага етказиш режалаштирилган.


Бундан ташқари, Д. Касимов вилоятда кўп қаватли уйларни қуриш лойиҳаларини амалга ошириш жараёни ҳамда бошқа объектларни ҳам кўздан кечирди. Ўрганишлар доирасида тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этишда кўмаклашилди.


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение