Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи “Construction” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Нукус шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида, Жамият ва Нукус шаҳар ҳокимлиги ўртасида пудрат шартномаси тузилганлиги аниқланди. Шартномага мувофиқ, тадбиркор ўз мажбуриятларини бажарган бўлсада, Нукус шаҳар ҳокимлиги томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.
Бизнес-омубдсманнинг тадбиркор манфаатида Нукус туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида, “Construction” МЧЖ фойдасига Нукус шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан 28,7 миллион сўмлик қарздорликни ундирилиши белгиланди.