1-May, 2022-yil

Бизнес-омбудсман давлат идорасидан 236,9 млн сўмни тадбиркорга ундириб берди

Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи “Таъмир” МЧЖ (номи ўзгартирилган) шартнома бўйича тўловларни ундирилишида муаммога дуч келиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Ўрганиш давомида Жамият ва туман давлат солиқ инспекцияси ўртасида объектни таъмирлаш бўйича пудрат шартномаси тузилган, аммо шартнома бўйича тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Таъкидлаш лозим, тадбиркорга тегишли маблағлар бир неча йилдан тўланмасдан келинган. 

Бизнес-омбудсманнинг туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида, суд қарори билан туман давлат солиқ инспекциясидан тадбиркорга 206,9 миллион сўмлик асосий қарз ва 30 миллион сўмлик пеняни ундириш белгиланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение