29-May, 2020-yil

SOS-ноқонуний текширув!!!

“Инвестициявий жозибадорлик”.... 

Иқтисодиёт равнақи сифатида эътироф этилаётган ушбу кейинги вақтларда тез-тез янграмоқда. 

Таъкидлаш лозимки, ушбу икки сўздан иборат жумлани иқтисодиётга татбиқ этиш учун, бир қанча қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатланишига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Лекин, айрим назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари бўладиган муносабатларида қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қилинмоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходими
Д.Т томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширишларда белгиланган талабларга риоя қилинмаган.

Жумладан, Д.Т томонидан 2019 йил 21 ноябрда Қарши шаҳрида фаолият юритувчи “Argument effekt qurilish” МЧЖнинг фаолиятида ўтказилган ўрганиш Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилмаган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
27 июлдаги ПФ – 5490-сонли “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 5-бандига асосан Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар ноқонуний ҳисобланади

Юқоридаги ҳолат юзасидан масъул ходим Д.Т га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштириб, судга жўнатилди.

Қарши шаҳар маъмурий судининг қарори билан ҳуқуқбузарга жарима жазоси тайинланди.


Бизнес-омбудсман матбуот хизмати

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение