28-Aprel, 2022-yil

Бизнес-омбудсман тадбиркорга тегишли 42,8 миллион сўмини ундириб берди

Жиззах вилоятида фаолият кўрсатувчи “Осиё” МЧЖ (номи ўзгартирилган) давлат корхонасидан шартнома бўйича қарздорликни ундиришда муаммога дуч келиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Жамият ва Ховос туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Шунга кўра, тадбиркор томонидан шартномага мувофиқ, маҳсулот белгиланган миқдорда ва келишилган бахода етказиб берилган, аммо давлат корхонаси томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Ховос туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан тадбиркор фойдасига 42,8 миллион сўмлик асосий қарздорлик ва 2 миллион сўмлик пеняни ундириш белгиланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение