Қорақалпоғистон
Республикасида фаолият кўрсатувчи “Construction” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Нукус шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларининг
хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Мурожаатни
ўрганиш давомида, тарафлар ўртасида пудрат шартномаси тузилганлиги аниқланди.
Шартномага мувофиқ, тадбиркор ўз мажбуриятларини бажарган бўлсада, Нукус шаҳар
ҳокимлиги томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.
Бизнес-омубдсманнинг
тадбиркор манфаатида Нукус туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво
аризаси натижасида, “Construction” МЧЖ фойдасига Нукус шаҳар ҳокимлиги
ҳисобидан қарийб 268,4 миллион сўмлик қарздорликни ундирилиши белгиланди.