27-Aprel, 2022-yil

Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

Бизнес-омбудсман девонида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари билан онлайн тарзда учрашув ўтказилди. Учрашувда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш масалалари муҳокама қилинди. 


Шу билан бирга, бугунги кунда маҳаллаларнинг салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда янги лойиҳаларни амалга ошириш, аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш юзасидан вужудга келаётган муамоллар муҳокама қилиниб, уларни ечими бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.  

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение