25-Aprel, 2022-yil

Бизнес-омбудсман тадбиркорлар билан учрашув ўтказди

Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Қашқадарё вилоятида тадбиркорлик ҳолатини ўрганиш мақсадида хизмат сафарида бўлмоқда. Сафар дастурига мувофиқ, Д. Касимов томонидан вилоят тадбиркорлари билан сайёр қабуллар ўтказилмоқда.


Шунингдек, навбатдаги сайёр қабулда иштирок этган тадбиркорлар томонидан транспорт-логистика тизими, ичимлик сувига уланиш, рухсат бервучи ҳужжатларни олиш ҳамда фаолиятни молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар билдирилди. 


Йиғилиш якунида тадбиркорларнинг мурожаатларини тезкор равишда ҳал қилиш ва таклифлар асосида уларга кўмаклашиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Сайёр қабуллар мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение