25-Aprel, 2022-yil

Бухоро вилоятидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Бизнес-омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги ходимлари томонидан Бухоро вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда фаолиятида турли муаммоларга дуч келаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.


Ўтказилган тадбирда вилоят сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари иштирок этишди. 


Учрашувда тадбиркорлар асосан ўз бизнесини ривожлантириш учун тижорат банкларидан кредит маблағи олиш, иссиқхона барпо этиш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, фермер хўжалигини ташкил этиш учун ер ажратиш каби масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение