Тошкент
шаҳрида фаолият юритувчи “Осиё” МЧЖ (номи
ўзгартирилган) шартнома бўйича тўловларни ундиришда амалий ёрдам беришни
сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Маълум
бўлишича, Жамият ва Чилонзор тумани ободонлаштириш бошқармаси ўртасида хизмат
кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган. Унга мувофиқ, Жамият томонидан
мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлсада, ишлар учун тўловлар амалга оширилмаган.
Шунга
кўра, Бизнес-омбудсман томонидан Жамият манфаатида Тошкент туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Чилонзор
тумани ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан Жамият фойдасига 403 миллион сўмлик
қарздорликни ундириш белгиланди.