9-Aprel, 2022-yil

Чилонзор кичик саноат зонасида электр энергияси таъминоти тикланди

Кун.уз вебсайтида Чилонзор кичик саноат зонаси ҳудудида фаолият олиб бораётган 17 нафар тадбиркорлик субъектларининг электр энергиясидан узиб қўйилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ёритилган эди

Ўрганишлар давомида электр энергияси саноат зонасида фаолият юритувчи “Совпластитал” корхонасининг қарзи туфайли узилганлиги аниқланди.

Бизнес-омбудсман девонининг ходимлари ҳамда тегишли масъул ташкилотлар томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида Чилонзор саноат зонасида электр энергия таъминоти тикланишига эришилди. Бундан ташқари, “Совпластитал” корхонасининг қарздорлигини бартараф этиш ҳамда  кейинчалик электр энергиясида узилишларни олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение