29-Mart, 2022-yil

Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чикарувчи тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Бизнес-омбудсман девонида фармацевтика соҳаси вакиллари билан видеоконференция форматида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Бизнес-омбудсман девони, тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, Ўзбекистон фармацевтларнинг “Pharmclub.uz” уюшмаси ҳамда фармацевтика корхоналари вакиллари иштирок этишди. 

Соҳадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, мавжуд муаммоли масалаларга ечим топиш, янги лойиҳаларни амалга ошириш учун рағбатлантирувчи шарт-шароитлар яратиш, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари экспортини кўпайтириш масалалари онлайн-йиғилишнинг асосий мавзуси бўлди. 

Ҳурматли тадбиркорлар, фармацевтика корхоналари фаолиятини такомиллаштириш бўйича муаммоли саволларингиз ёки таклифларингиз бўлса, 71-202-08-98 (111) телефон рақами орқали масъул ходимларимиз билан боғланишингиз ёки қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин: info@biznesvakil.uz.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение