28-Mart, 2022-yil

Экологик муҳит иқтисодий ривожланишга бевосита таъсир қилади

Олмалиқ шаҳрида “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси доирасида Олмалиқсой МФЙ ҳудудидаги собиқ “Қурувчилар боғи” ҳудудида Бизнес-омбудсман Д. Касимов ва Олмалик шаҳар ҳокими Қ. Хамдамов бошчилигида 150 дона манзарали ва  100 дона мевали дарахтлар экилди.


Эслатиб ўтамиз, “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳасини амалга оширилиши Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган  видеоселектор доирасида эълон қилинган эди.

Ўзбекистонда экологик вазиятни яхшилашга катта аҳамият қаратилмоқда. Маълумки, ўтган йили ноябрда Ўзбекистонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилиниб, уни доирасида 40 кун давомида 200 миллион туп дарахт кўчати экиш режалаштирилган эди. Эндиликда, жорий йили “Яшил йиллик” лойиҳаси доирасида фаол равишда мамлакатни кўкаламзорлаштириш чора-тадбирларини амалга оширилиши бошланди ва йил оҳиригача давом этади.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунга қадар экологиянинг нафақат инсон саломатлиги ва фаровонлиги, балки ишбилармон муҳити ва иқтисодий ривожланишга ҳам бевосита таъсирини тасдиқловчи бир қатор илмий тадқиқотлар мавжуд.


Шу билан бирга, экологик вазиятни яхшилаш халқаро миқёсда ҳам устувор вазифа ҳисобланади. Хусусан, 2020 йилда Жаҳон иқтисодий форуми доирасида бутун дунё бўйлаб бир триллион дарахт экишга қаратилган “Бир триллион дарахт” ташаббуси илгари сурилган. Натижада, 2021 йил 30 май ҳолатига кўра, ушбу ташаббус доирасида дунё бўйлаб 13,96 миллиард дарахт экилди.

 “Маълум қиламанки, Бизнес-омбдудсман ва унинг жамоаси ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, уни амалга оширади. Тадбиркор дўстлар, сизларни ҳам ушбу “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирида фаол иштирок этишга чорлайман!

Тоза ҳаво ва гўзал табиат шароитида, жозибадор ишбилармонлик муҳитини бирга ташкил этайлик!”

Дилмурод Касимов, Бизнес-омбудсман

 

Таъкидлаш жоиз, жорий йил Бизнес-омбудсман Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 11 мингдан ортиқ туп ва манзарали дарахтлар экиши кўзда тутилган. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение