2-Mart, 2022-yil

Кластер тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 февраль куни Бизнес-омбудсман девонида Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари иштирокида кластер тизимини ривожлантириш масаласида учрашув бўлиб ўтди.


Учрашувда JICA эксперти Чие Сато хонимнинг таҳлилий тақдимоти намойиш этилди. Хусусан, Чие Сато хоним иштирокчиларни Японияда кластер тизимини ривожлантириш моделлари, уларнинг ривожланиш босқичлари, бу жараёнда давлатнинг ўрни ва олинган сабоқлар ҳақида таништириб ўтди.


Шунингдек, JICA эксперти томонидан Ўзбекистонда кластер тизимини ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилиб, мазкур масалада JICA амалий ёрдам беришга тайёрлиги таъкидланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение