8-Fevral, 2022-yil

Тадбиркор фойдасига шартнома бўйича қарздорлик давлат корхонасидан ундириш ҳақида қарор қабул қилинди

Жиззах вилоятида фаолият юритувчи “Yuksalish” МЧЖ (номи ўзгартирилган) пудрат шартномаси бўйича тўловларни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, аниқланишича, “Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУК ва Жамият ўртасида пудрат шартномаси тузилган. Унга асосан Жамият томонидан белгиланган объектни мукаммал таъмирлаш бўйича қурилиш ишлари бажарилган. Бироқ, шартномада белгиланган тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган ва натижада Жамият олдида 1,0 млрд сўмлик қарздорлик вужудга келган.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан Жамият манфаатида Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, суднинг 2021 йил 17 ноябрдаги хал қилув қарори билан давлат унитар корхонаси ҳисобидан Жамият фойдасига 1,0 млрд сўм асосий қарз ва 160 миллион сўмдан ортиқ пеняни ундириш белгиланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение