31-Mart, 2020-yil

Бизнес-омбудсман коронавирусга қарши курашишда ўз ҳиссасини қўшди

Дунё иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатаётган ва одмаларнинг одатий турмуш тарзини бузаётган COVID-19 пандемиясининг кучайиши муносабати билан дунё мисли кўрилмаган муаммоларга дуч келмоқда. Бугунги кунда, коронавирусга қарши курашиш учун дунё ўз саъй-харакатларини бирлаштириб, аҳолининг турли қатламлари ва секторлари, ташкилотлари, муассасалари ва айрим бефарқ эмас шахслар жамоа бўлиб пандемияга биргаликда чоралар кўришига олиб келди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда пандемияни аниқлаш ва унга нисбатан ўз вақтида тегишли чораларни кўриш учун барча турдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ҳам глобал пандемияга курашишда ўз хиссаларини қўшмоқдалар. Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ходимлари ўз иш хаққининг бир қисмини “Меҳр-шавқат ва саломатлик” фондига ўтказдилар. 

Эслатиб ўтамиз, “Меҳр-шавқат ва саломатлик” фонди Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида ташкил этилган бўлиб, яқинда ҳар ким ўз ҳиссасини қўшиши мумкин бўлган коронавирусга қарши курашиш акциясини бошлади. “Меҳр-шавқат ва саломатлик” фонди ҳисоб рақамлари: 

- 20 212 000 4001 0173 4001 (сўмда);

- 20 212 840 9001 0173 4001 (АҚШ долларда);

- 20 212 978 0001 0173 4001 (еврода).

Юқорида айтиб ўтилган фонд билан бир қаторда, мамлакатимизда волонтёрлик гурухлар, жамғармалар ва акциялар мавжуддир. Волонтёрлик гурухлар рўйхати ушбу сайтда батафсил келтирилган. https://telegra.ph/Spisok-volonterskih-grupp-v-Uzbekistane-03-27

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение