10-Yanvar, 2022-yil

Тадбиркорнинг ноқонуний бузилган объекти учун ҳокимлик компенсация тўлаб беради

“Construction” ХК (номи ўзгартирилган) Қарши шаҳар ҳокимлигининг ҳаракатларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, Қарши шаҳар ҳокимининг қарори билан тадбиркорга автомобиллар қатнов йўлида жойлашган ҳудуддан автобус бекати қуриш учун ер майдони ажратилган. Аммо кейинчалик мазкур йўл кенгайиши натижасида ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан автобус бекати ҳокимнинг тегишли қарорисиз ноқонуний равишда бузилган. Таъкидлаш керак мазкур автобус бекати ер майдони билан 312,5 миллион сўмга баҳоланган. 

Бизнес-омбудсманнинг Қарши туманлараро иқтисодий судига киритилган аъво аризаси натижасида,  “Construction” ХК фойдасига Қарши шаҳар ҳокимлигининг ҳисобидан 312,5 миллион миллион сўмлик компенсация ундирилиши белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение