8-Yanvar, 2022-yil

Давлат органи тадбиркорга қарийб 19 миллионлик зарарни қоплаб беради

“Sharq” АЖ (номи ўзгартирилган) Шароф Рашидов туман мактабгача таълим бўлимининг ҳаракатларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, тузилган шартномага мувофиқ, Жамият томонидан Шароф Рашидов туман мактабгача таълим бўлимига босма нашрлар етказиб берилган, шунга қарамасдан буюртмачи томонидан тўловлар амалга оширилмаган.

Бизнес-омбудсманнинг Жиззах туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида, “Sharq” АЖ фойдасига Шароф Рашидов туман мактабгача таълим бўлими ҳисобидан деярли 19 миллион сўмлик зарар қопланиши белгиланди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение