6-Yanvar, 2022-yil

Расмий муносабат

“Кун.уз” сайти орқали  2022 йил 5 январь куни “Каттақўрғонлик тадбиркорнинг 100 тонна чигити Қашқадарёда чирияпти. Ҳокимлик паст кетмоқчи эмас” номли мақола эълон қилинган эди.

Мақолада 2021 йилнинг 28 декабрь куни Чироқчи туманидаги “Умакай” постида “Maroqand Gold Oil Ekstraksiya” МЧЖга тегишли техник чигит ушлаб қолингани, ЙПХ ходимлари тадбиркорлар билан суҳбат давомида вилоят раҳбарларининг топшириғи билан Қашқадарёдан чигит чиқарилмаслигини важ қилиб келтиришгани баён этилган.

Бизнес-омбудсман девони томонидан мақолада келтирилган ҳолатларни ўрганиш ва ишга оид зарур маълумотларни тўплаш бошланган.

Хусусан, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ва ИИБга сўров хатлари киритилган. 

Шу билан бирга, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Бизнес-омбудсман томонидан 05.01.2022 йилда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишига доир қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда чора кўриш бўйича огоҳлантирилди.

Ҳолат юзасидан ўрганиш давом эттирилмоқда, натижаси юзасидан ОАВ вакиллари хабардор этилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение