Бизнес-омбудсман
томонидан Сирдарё вилоятидаги маҳаллий тадбиркор манфаатида Автомобиль йўллари
қўмитаси таркибидаги корхонага нисбатан шартнома бўйича қарздорликни ундириш
ҳақида киритилган даъво аризаси суд томонидан қаноатлантирилди.
Хусусан,
пудрат шартномасига мувофиқ маҳаллий тадбиркор томонидан Сайхунобод туманидаги
маҳаллалар кўчаларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Шунга
қарамасдан, пудратчи ташкилот бўлган давлат корхонаси томонидан шартномада
белгиланган тўловлар тадбиркорга тўлиқ ҳажмида тўланмаган эди.
Бизнес-омбудсманнинг
Сирдарё туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризасини кўриб чиқиш
натижаси бўйича давлат корхонаси ҳисобидан маҳаллий тадбиркор фойдасига 135
миллион сўмдан ортиқ қарздорликни тўланиши белгиланди.