24-Dekabr, 2021-yil

Учтепа тумани ҳокимлиги тадбиркорга деярли 8 миллиардлик зарарни қоплаб беради

Бизнес-омбудсман Учтепа туман ҳокимлигига нисбатан киритилган даъво бўйича судда ютиб чиқди. Даъво ариза “Business” МЧЖга (номи ўзгартирилган) тегишли бинони олиб қуйилиши натижасида етказилган зарарни ундириш мақсадида киритилган эди.

Аниқланишича, юқоридаги бино илгари ҳокимлик ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясининг балансида бўлиб, кейинчалик уни хусусийлаштириш юзасидан ишлар бошланган. Бино бир неча маротаба сотилган бўлиб, унинг сўнгги мулкдори “Business” МЧЖ бўлган. Объект “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун талабларига зид равишда сотилганлиги сабабли бино Жамиятдан олиб қўйилган.

Таъкидлаш жоизки, Жамият томонидан бинони таъмирлаш ишларига 6 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар сарфланганлиги, жами эса деярли 8 миллиард сўмлик зарар кўрилганлиги аниқланган.

Бизнес-омбудсманнинг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида Учтепа тумани ҳокимлигининг ҳисобидан Жамият фойдасига 7 миллиард 880 миллион сўмдан ортиқ маблағларни етказилган зарар учун компенсация сифатида ундирилиши белгиланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение