16-Dekabr, 2021-yil

Бизнес-омбудсманнинг ваколатлари кенгайтирилмоқда

15 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди. 

Қонун тадбиркорларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда мансабдор шахсларнинг кўчмас мол-мулкка аралашув ҳолатларини олдини олишга қаратилган.

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммоли вазиятларларни бартараф этиш мақсадида, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Бизнес-омбудсманга тадбиркорлар манфаатлари бузилиши ҳолатлари бўйича айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини бериш белгиланмоқда.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение