9-Dekabr, 2021-yil

Ижтимоий тармоқлардаги мурожаат юзасидан расмий муносабат

Электрон ОАВларда тадбиркорнинг Поп тумани ҳокимлигининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қилган мурожаати тарқалган эди. Мазкур мурожаат Бизнес-омбудсман томонидан ўрганилиб, қуйидагилар аниқланди. 

Тадбиркор томонидан кўтарилаётган масалалар Олий Суд томонидан такрорий кассация тартибида кўриб чиқилиб, "Қамчиқавтойўл" фойдасига қарор чиқарилган. Мазкур масала юзасидан фақатгина Олий суд раиси ва Бош прокурор томонидан шикоят киритиш ваколати мавжуд, қолган ташкилотларнинг мурожаат қилиш ваколатлари мавжуд эмас.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение