23-Noyabr, 2021-yil

Тошкент шаҳридаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Бизнес-омбудсман Д.Касимов Тошкент шаҳрида Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси тасарруфидаги кичик саноат зоналарида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказди.

Учрашув мамлакатимизга импорт қилинган асбоб ускуналарни ишга тушириш, паст қувватда ишлаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тўла қувватга чиқариш масалаларига бағишланди.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Тошкент шаҳридаги 151 та корхона томонидан 68,6 млн. АҚШ долларлик 303 та технологик асбоб-ускуналар импорт қилинган бўлиб, натижада мингга яқин иш ўринлари яратилган. Шу билан бирга, 512,7 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

Шунингдек, бугун мамлакатимизда технологик асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш юзасидан ўтказилган мониторинглар давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли ишлар фаол равишда амалга оширилмоқда.

Учрашувдан сўнг Бизнес-омбудсман Д.Касимов Яккасарой кичик саноат зонасида фаолият юритувчи “BETLIS TEKSTIL” МЧЖнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан танишди. Ташриф давомида корхона мутахассислари ва Бизнес-омбудсман ўртасида суҳбат олиб борилиб, текстиль соҳасининг ўзига хос жиҳатлари, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение