22-Noyabr, 2021-yil

Сардоба фожияси натижасида зарар кўрган бир гуруҳ тадбиркорларга компенсация тўлаб берилди

Бизнес-омбудсманга Сардоба фожияси натижасида зарар кўрган бир гуруҳ тадбиркорлик субъектларининг жамоавий мурожаати келиб тушди. 

Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулотда ҳодиса сабабли етказилган зарарни қоплаш юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Сирдарё вилояти ҳокимлигига сўровлар киритилди ва натижада тадбиркорларга 1 млрд. 943 миллион сўмлик компенсация тўлаб берилди. 

Эслатиб ўтамиз, давлат томонидан ушбу мақсадларга 126 миллиард сўмлик маблағлар ажратилган эди. 

Аввалироқ Сардоба тошқинидан зарар кўрган фермерларнинг зарарларини тўлаб бериш жараёни бошланганлиги эълон қилинган эди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение