17-Noyabr, 2021-yil

Бизнес-омбудсманнинг ваколатлари кенгайтирилмоқда

Ўзбекистонда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бироқ, ушбу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинган қонунчиликка қарамай, бугунги кунга қадар айрим мансабдор шахслар томонидан тадбиркорларнинг мулкий ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари муаммо яратмоқда. Ушбу масалага президент Шавкат Мирзиёев томонидан ҳам Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномасида эътибор қаратилган эди. Шу муносабат билан давлат раҳбари томонидан Бизнес-омбудсманга тадбиркорлар ҳуқуқларини бузган мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш ваколатини бериш таклиф қилинган эди.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида иккинчи ва учинчи ўқишида маъқулланиб, Сенатга юборилди.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши хусусий мулк дахлсизлигини, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш, шунингдек, мансабдор шахслар томонидан ҳуқуқбузарликларни содир этилишини олдини олишнинг институционал механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение