13-Noyabr, 2021-yil

Бизнес-омбудсман “Яшил макон” умуммиллий лойиҳага ўз ҳиссасини қўшди

Бизнес-омбудсман девонининг ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Бу лойиҳа Ш. Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатдаги экологик вазиятни яҳшилаш мақсадида ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизнинг айрим вилоятларида дарахт экиш режалари белгиланган кўрсаткичларидан анча ортда қолганлиги Ш. Мирзиёев томонидан танқид қилинган эди. Шунга асосан, Президент томонидан Ўзбекистонда яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Таъкидлаш жоизки, яшил ҳудудлар инсониятга жуда ижобий таъсир кўрсатади. Тадқиқотларга кўра, табиятда бўлиш ёки ҳатто табият манзараларини томоша қилиш ғазаб, қўрқув ва стресс даражасини камайтиради. Табиий шароитлар нафақат ижобий психологик таъсир кўрсатади, балки қон босимини, юрак уриш тезлигини, мушакларнинг кучланишини ва стресс гормонларини ишлаб чиқаришни камайтириш орқали жисмоний фаровонлигни оширади. Шуниси эътиборга лойиқки, 1 гектар ўрмон 1 кун давомида ўртача 180-200 кг кислород чиқаради ва ҳаводан 280 кг гача карбонат ангидридни ўзлаштиради.

Шуларга асосан, Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Рeспублика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар филиали ҳудудида 100 га яқин мевали дарахт экилди. Шу билан бирга, марказ ходимлари билан келишилган ҳолда дарахтларнинг кейинчалик ўсиши ва мева беришини таъминлаш мақсадида мониторингни амалга ошириш ва дарахтларни парваришлаш келишилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение