11-Noyabr, 2021-yil

Бизнес-омбудсман тадбиркорга 148 миллион сўмдан ортиқ қарздорликни ундиришда ёрдам берди

Service” МЧЖ (номи ўзгартирилган) шартнома бўйича тўловларни олишда ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, “Service” МЧЖ ва “Сирдарё йўл кўкалам” унитар корхонаси ўртасида хизмат кўрсатиш шартномалари тузилган ва уларга асосан “Service” МЧЖ томонидан ўз мажбуриятлари бажарилган. Шунга қарамасдан, шартномада белгиланган тўловлар фақат қисман амалга оширилиб, натижада “Сирдарё йўл кўкалам” УКни “Service” МЧЖ олдида 148 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги вужудга келган. 

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди. Натижада, суд томонидан даъво қаноатлантирилиб, “Service” МЧЖ фойдасига “Сирдарё йўл кўкалам” унитар корхонасидан 148 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилиши белгиланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение