5-Noyabr, 2021-yil

Импорт қилинган технологик ускуналарни ишга тушириш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда

Бугун Бизнес-омбудсман девонининг Жиззах вилоятидаги ходимлари томонидан вилоят ҳокимлиги ва прокуратураси билан ҳамкорликда мажлис ўтказилди. Мазкур мажлис сўнгги беш йилда Жиззах вилоятига импорт қилинган асбоб ускуналарни ишга тушириш, паст қувватда ишлаётган тадбиркорлик субъектларини фаолиятини тўла қувватга чиқариш масалаларига бағишланди. Йиғилишда бир қатор ташкилотларнинг 300 нафарга яқин раҳбарлари ва ҳодимлари иштирок этишди.


Мажлисда ҳар бир тадбиркорнинг муаммоларини батафсил ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари 220 нафар нафар тадбиркорлик субъектларига бириктирилди. 

Шу билан бирга, алоқадор раҳбарлар билан импорт ускуналари ишга тушмаган объектларга биргаликда борилиб, уларни ишга тушириш юзасидан тегишли чоралар кўрилиши белгиланди.


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение