Тадбиркорлик фаолиятини чекловларсиз ва
қийинчиликларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Тадбиркорлар кўпинча ўз фаолиятини
сақлаб қолиш учун, баъзан том маънода жуда юқори нарх тўлашларига мажбур.
Масалан, “Exporter” МЧЖ унга тегишли бино
фойдаланилмаётган объект деб топилганлиги учун солиқ тўлашда қийинчиликларга
дуч келди. Ушбу ҳикояда шуниси эътиборга лойиқки, мазкур солиқ бинонинг аввалги
мулкдорига нисбатан ҳисобланган. Бироқ, Юнусобод тумани ҳокимлиги таъсирчан
солиқ механизмини қўллаш тўғрисидаги хулосани ноқонуний равишда бинонинг янги
эгаси, яъни “Exporter” МЧЖга нисбатан қўллашни ҳаракат қилди. Ушбу солиқнинг
миқдори 800 миллион сўмдан ортиқ маблағни ташкил этиши аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан
Тошкент туманлараро маъмурий судига шикоят аризаси киритилиб, натижада Юнусобод
туман ҳокимлигининг таъсирчан солиқ механизмини қўллаш тўғрисидаги хулосаси
ҳақиқий эмас деб топилди.