20-Oktabr, 2021-yil

Бизнес-омбудсман ва Адлия бошқармаси судда тадбиркорнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилди

“Grand” МЧЖ (номи ўзгартирилган) мулкий ҳуқуқлари бузилганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Аниқланишича, Оҳангарон тумани ҳокимининг қарори билан “Grand” МЧЖга ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилган ва у ерда тадбиркор автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича фаолият кўрсатиб келган. Аммо ушбу ер майдонига яқин бўлган ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши сабабли бир қатор нотурар жой объектларини, шу жумладан тадбиркорнинг объектини, бузилиши юзасидан қарор қабул қилинган. Шу муносабат билан тадбиркорга компенсация сифатида бошқа ер майдонини ажратиш юзасидан ҳоким қарори қабул қилинди, аммо кейинчалик ушбу қарор ҳокимнинг янги қарори билан бекор қилинган.

Тадбиркор манфаатида Бизнес-омбудсман ва Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан Нурафшон туманлараро маъмурий судига киритилган шикоят аризаси натижасида тадбиркорнинг манфаатида зид равишда қабул қилинган ҳоким қарори бекор қилинди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение