13-Oktabr, 2021-yil

Давлат органларининг тадбиркорларга қарздорлигини тўлаш масаласи кўриб чиқилди

“Давлат идораларининг тадбиркорлар олдидаги қарзи узоқ вақт тўланмасдан қолмоқда. Буни ўзгартириш лозим.”

Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов

 

Бугунги кунда, ҳуқуқни қўллаш амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, мажбурий ижро жараёнида кредиторларнинг талабларини тўлиқ қаноатлантирилиш механизмида бир қатор муаммолар мавжуд.

Маълумки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, қарздорнинг ҳисобварағида унга қўйилган барча талабларни қондириш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, қарздорликларни қоплаш қонун ҳужжатларида белгиланган навбат бўйича амалга оширилади.

Бундан ташқари, ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қондирилгандан кейин қаноатлантириши белгиланган.

Бу тартибнинг мавжудлиги, ундирилган пул суммаси ижро ҳужжатлари бўйича барча талабларни қаноатлантириш учун етарли бўлмаган тақдирда, вужудга келган қарздорликнинг маълум бир қисми ҳам кредиторларгача етиб бормайди.

Шундан келиб чиқиб, Бизнес-омбудсман томонидан “Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этилган.

Қонуни лойиҳасининг қабул қилиниши, кредиторларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш институти янада такомиллашувига, шунингдек, мажбурий ижро этиш жараёнида барча кредиторлар манфаатларини тенг равишда қаноатлантириш принципи вужудга келишига эришилади.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, хорижий мамлакатлар амалиётида мисол учун, Армения ва Канада мамлакатларида мажбурий ижро жараёнида кредитор талабларининг қаноатлантириш навбатининг устуворлик тушунчаси йўқлиги ва ундирилган маблағлар эса кредиторлар орасида мутаносиб равишда тақсимланиши белгиланган.

Мазкур Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилинди.

Қизғин муҳокамалардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Бизнес-омбудсман матбуот хизмати

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение