29-Sentabr, 2021-yil

Ҳоким қарорисиз тадбиркорга тегишли бинони бузиш ҳолати аниқланди

“Мадина” ХК (номи ўзгартирилган) Бухоро вилоят ҳокимлиги томонидан бузилган савдо дўкони учун компенсация тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Аниқланишича, корхонага тегишли савдо дўкони ҳокимлик томонидан тегишли қарор қабул қилинмаган ҳолда бузиб ташланган, компенсация эса тўлаб берилмаган. 

Бизнес-омбудсманнинг “Мадина” ХК манфаатида Бухоро туманлараро маъмурий судига киритган шикоят аризаси натижасида, ҳокимликнинг бузилган савдо дўкони ўрнига компенсация тўлаб бермаётганликда ифодаланган хатти-ҳаракати қонунга ҳилоф деб топилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение