28-Sentabr, 2021-yil

Солиқ инспектори текшириш тартибини бузганлик учун айбли деб топилди

Бизнес-омбудсман тадбиркорнинг фаолиятида белгиланган тартибни бузган ҳолда текширув ўтказиш юзасидан Тошкент шаҳар ДСБ давлат солиқ катта инспекторига нисбатан киритилган даъво бўйича судда ютди. 

Хусусан, “Kapital” МЧЖнинг (номи ўзгартирилган) фаолиятида камерал солиқ текшируви ўтказилган бўлиб, текширувда аттестациядан ўтмаган ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома олмаган давлат солиқ катта инспектори А.А. (исми ўзгартирилган) иштирок этган. 

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтохур туман судининг қарори билан давлат катта солиқ инспектори А.А. текширувни белгиланган тартибини бузиб ўтказишда айбли деб топилди ва унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, яъни 2 450 000 сўм миқдорида жарима солиниши белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение