27-Sentabr, 2021-yil

Бизнес-омбудсман тадбиркор фойдасига 10 миллион сўмдан ортиқ маблағни ундиришга ёрдам берди

“Ўзбекистон почтаси” АЖ Жиззах филиали шартнома бўйича бажарилган ишлар учун Зафаробод туман тиббиёт бирлашмасидан қарздорликни ундириб беришни сўраб ёзган мурожаати Бизнес-омбудсман томонидан ўрганилди. 

Аниқланишича, Жамият ва бирлашма ўртасида 10 945 000 сўмлик матбуот нашрларини етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Жамият томонидан шартнома шартлари бажарилганлиги тегишли ҳужжатларда ўз тасдиғини топган.

Бизнес-омбудсманнинг Жиззах туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида Зафаробод туман тиббиёт бирлашмасидан “Ўзбекистон почтаси” АЖ фойдасига бажарилган ишлар учун 10 945 000 сўм қарзни ундириб бериш белгиланди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение