8-Sentabr, 2021-yil

Чирчиқдаги тадбиркоралр мурожаат ўрганилди

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳридаги канал ёқасида жойлашган бино ва мулклар шаҳар ҳокимлиги томонидан бузилиши юзасидан мурожаат тарқалган эди

Аниқланишича, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Ломоносов кўчасида жойлашган Қахвахона биноси Чирчиқ ҳокимининг 2011 йил 28 ноябрдаги 569-сонли қарори ҳамда Чирчиқ шаҳар ТСДРУИ томонидан 2013 йил 19 декабрдаги 2529/188 ўзг-сонли Низомга асосан “Buyuk Inom” МЧЖга тегишли. Чирчиқ шаҳар ҳокимлигининг 2011 йил 2 декабрдаги 163-сонли фармойишига асосан умумий ер майдони 0, 14 Га, умумий қурилиш ости майдони 420, 08 кв. м., умумий фойдали майдони 338, 89 кв.м.дан иборат бўлиб, Давлат рўйхатидан ўтган. Ўзбошимчалик билан эгалланган сув мухофаза минтақасини бўшатиб аввалги холатига қайтариш бўйича Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судига даъво ариза киритилганлиги маълум бўлди.

 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение