8-Sentabr, 2021-yil

Деҳқонобод туманидаги тадбиркор Б.Бердиевнинг мурожаати ўрганилди

Ижтимоий тармоқларда Деҳқонобод туманидаги тадбиркор Б.Бердиев вилоят ҳокимлигидан норози бўлиб қилга мурожаати тарқалган эди

“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига кўра жамият иштирокчиси, агар жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса, ўз улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсларга сотиши ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечиши мумкин.

Юқоридагиларга мувофиқ бозорнинг улушини сотиш билан боғлиқ муносабатлар ўзаро эркин тарзда амалга оширилиши сабабли, қайд қилинган ҳолат юзасидан фуқаро Б.Бердиевга амалий ёрдам кўрсатиш имконияти мавжуд эмас.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение