7-Noyabr, 2025-yil

Давлат харидларидаги муаммо ва таклифлар муҳокама қилинди – ФОТОРЕПОРТАЖ


Бугун, 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан давлат харидлари соҳасини янада такомиллаштиришга бағишланган кенгайтирилган давра суҳбати ташкил этилди.


Тадбирда Бизнес-омбудсман девони раҳбари Ж.Урунов, шунингдек, вазирлик ва идоралар, йирик давлат корхоналари, тадбиркорлар ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг масъул вакиллари иштирок этди.


Давра суҳбатининг асосий мақсадлари — тадбиркорларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш, давлат харидлари тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда самарадорлик ва шаффофликни янада оширишдан иборат бўлди.


Давра суҳбати доирасида давлат харидлари буюртмачилари ва иштирокчиларининг таклиф ва муаммолари соҳага масъул идора вакиллари томонидан тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди.



Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение