5-Noyabr, 2025-yil

Навоийда нодавлат таълим тадбиркорлари учун семинар ўтказилди

Бизнес-омбудсман девони томонидан Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълим бошқармасида нодавлат таълим соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун ўқув семинари ўтказилди.


Унда тадбиркорлик субъектларининг давлат назорати соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда текширувлар жараёнида тартиб-қоидаларга қатъий риоя этилишини таъминлашга эътибор берилди.


Бугунги кунда республикамизда фаолият юритаётган хусусий мактаблар сони 600 тага, хусусий боғчалар эса 2 800 тага етди. Жумладан, Навоий вилоятида 5 та нодавлат мактаб, 1227 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият кўрсатмоқда.


Семинар иштирокчиларига тадбиркорлик фаолиятини асоссиз текширувлардан ҳимоя қилиш, давлат назоратини самарали ташкил этиш тартиби ва бу борадаги қонунчилик талаблари атрофлича тушунтирилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение