3-Noyabr, 2025-yil

Давлат харидларида иштирок этувчи тадбиркорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, давлат харидлари жараёнида рақобат ва холислик принциплари таъминланади.


Бу харид қилиш тартиб-таомилларида иштирокчиларга тенг имкониятлар яратилишини, таклифлар холис ва асосли мезонлар асосида, беғаразлик билан кўриб чиқилишини кафолатлайди.


Ҳурматли тадбиркорлар, давлат харидлари билан боғлиқ муаммо ёки тўсиқларга дуч келсангиз, Телеграм гуруҳи (https://t.me/biznesombudsmangamurojaat)  ёки 1100 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение