Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати қуйидаги рақамларда акс этди (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан):
Ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,6 % га ўсди.
Саноат ишлаб чиқариш ҳажми 6,8 % га ўсди.
Қурилиш ишлари ҳажми 14,2 % га ўсди.
Чакана савдо товар айланмаси ҳажми 11 % га ўсди.
Бозор хизматлари ҳажми 14 % га ўсди.
Ташқи савдо айланмаси ҳажми 22,9 % га ўсди.
Экспорт ҳажми 33,3 % га ўсди.
Импорт ҳажми 15,6 % га ўсди.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 4,1 % га ўсди.
Асосий капиталга инвестициялар ҳажми 15,2 % га ошди.
2025 йил 1 октябрь ҳолатига 460,3 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.