18-Avgust, 2021-yil

Ҳокимлик ҳузуридаги инжиниринг компанияси тадбиркорга 3,5 миллиард, давлат бюджетига эса 69 миллион сўм тўлайдиган бўлди

Бизнес-омбудсман Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига нисбатан қарздорликни ундириш юзасидан киритган даъво аризаси бўйича судда ютди. Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг қарори билан инжиниринг компаниясига “Қурилиш” МЧЖ (номи ўзгартирилган) фойдасига қарийб 3,5 миллиард сўмлик қарзни, давлат бюджетига эса 69 миллион сўмдан ортиқ давлат божини тўлаб бериш мажбурияти юклатилди. 

Мазкур қарздорлик 9 миллиард сўмлик пудрат шартномаси бўйича юзага келган. Инжиниринг компанияси тадбиркор олдида юзага келган қарздорликни объект қурилишига маблағлар маҳаллий бюджетдан молияштаришилмаслиги билан оқлади, бироқ суд ушбу сабаб томонларни шартномавий мажбуриятдан озод қилмаслигини таъкидлаб (ФК 236-модда), тадбиркор фойдасига қарор қабул қилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение