17-Avgust, 2021-yil

Тадбиркорнинг мурожаатини жавобсиз қолдирган ҳоким ўринбосари жаримага тортилди

“Давр” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Шуманай тумани ҳоким ўринбосарининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Аниқланишича, Шуманай туман ҳокими ўринбосарига Жамиятнинг ер майдони ажратиш юзасидан мурожаати келиб тушган. Аммо, ҳоким ўринбосари томонидан мурожаат асоссиз равишда жавобсиз қолдирилган, бу эса Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонуннинг талабларига зиддир

Шунга асосан, Бизнес-омбудсман томонидан Шуманай туман ҳоким ўринбосарига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди. Натижада, жиноят ишлари бўйича Шуманай туман суди томонидан Шуманай туман ҳоким ўринбосарига нисбатан “Давр” МЧЖнинг мурожаатига ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солинди. 


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение